18:50 / 13.03.2017
5159

Intel йирик келишувни амалга оширди

Intel MobileEye машиналарни бошқаришда ёрдам берувчи тизимни тахминан 15-16 млрд долларга харид қилди, деб хабар бермоқда The Marker нашри. Бу компания Tesla машиналарида ўрнатилган авпилотлар учун қурилмаларни етказиб берган. Intel келишувни тасдиқлади.

Келишувнинг расмий қиймати 15,3 млрд. долларга тенг. Intel MobilEye томонидан чиқарилган барча акцияларни харид қилиш ва компанияни бутунлай ўзига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу Intel’га “тез ўсиб бораётган бозор ва бутунлай ўзини-ўзини бошқарувчи машиналарда инновациялар етакчиси сифатидаги позициясини мустаҳкамлашда” ёрдам беради. Корпорациянинг фикрича, машиналар учун автопилотлар бозори 2030 йилга келиб 70 млрд. долларга ўсади.

TechCrunch’нинг таъкидлашича, Intel ва MobilEye’нинг келишуви Исроил технологиялар соҳасидаги энг йирик битимга айланади.

Intel ва MobilEye илк бора ҳамкорлик ҳақида 2016 йилда маълум қилган. Июнда улар BMW ҳайдовчисиз автомобилини яратиш бўйича ишлашга рози бўлдилар. Ноябрда эса Intel ҳайдовчисиз машиналар автоматлаштириш тизимларида ишлатилувчи микросхемаларни етказиб беришга қарор қилди. Компания ишлаб чиққан лойиҳа сенсорли датчиклар бозоридаги арзон нусхалар сифатида кўрилди.

2016 йилнинг июлида эса MobilEye Tesla машиналари учун автопилот устидаги ишни тўхтатиш ҳақида эълон қилди ва бунга “оддий материаллар етказиб берувчи мақомидан чиқиш” истаги билан изоҳ берди. Ўз навбатида, Tesla шеригини босим ўтказишда айблаб, Исроил компанияси автомобиль ишлаб чиқарувчисидан ўз автопилотини ишлаб чиқаришни тўхтатиш ҳақида талаб қилганини маълум қилди.

Маълумот учун, MobileEye 1999 йилда ташкил топган бўлиб, компания бош қароргоҳи ва ишлаб чиқариш маркази Қудусда жойлашган. MobilEye технологиясидан BMW, General Motors, Volvo ва бошқа йирик компаниялар фойдаланади. 

Top