Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда кучли қор бўрони туфайли беш мингдан ортиқ авиарейс бекор қилинди
Фото: AP
АҚШнинг Шарқий қирғоғидаги кучли қор бўрони туфайли беш мингдан ошиқ рейслар бекор қилинди, деб хабар бермоқда FlightAware авиация портали.
"Бекор қилинган барча рейсларнинг умумий сони 5348тага тенг", - дейилади сайтда.
Кучли қор бўрони АҚШ шимоли-шарқи учун январь ва февраль ойларида кузатилган аномал иссиқ ҳаво ҳароратидан сўнг ёпирилди. Душанба ва сешанба кунлари бу мавсум учун жуда паст ҳарорат кутилмоқда (Цельсий бўйича минус 4 — минус 2). Тахминларга кўра, ноқулай об-ҳаво кузатилаётган ҳудудларда ўн миллионга яқин америкаликлар яшайди.
Аввал хабар қилинганидек, кучли қор Атлантика қирғоғидан ташқари, Буюк текислик ва Шимолий-Атлантика минтақасида ҳам кузатилади. Бостон ва Нью-Йоркдан тортиб Балтимор ҳамда Филадельфияга қадар бўлган шаҳарларда қор кутилмоқда.
Нью-Йорк ҳукумати фуқароларни сешанба куни автомобиллардан иложи борича фойдаланмасликка чақирди. Электр компаниялари эса эҳтимолий узилишларга тайёргарлик кўрмоқда.
Мавзуга оид
22:38 / 31.01.2026
Қашқадарёда қалин қор сабабли 600 киши ташқи дунёдан узилди
15:42 / 31.01.2026
ICE'га қарши норозиликлар: АҚШда икки журналист ҳибсга олинди
09:40 / 31.01.2026
Федерал захира тизими раҳбарлигига номзод: Трамп ўз маслаҳатчисини танлади
09:01 / 31.01.2026