14:59 / 14.03.2017
6988

Европа суди иш жойида ҳижоб кийиб юришга қўйилган тақиқни қонуний деб топди

Люксембургдаги Европа суди иш берувчиларга мусулмон ходималарга иш жойида ҳижоб кийишни тақиқлашига рухсат берди, деб хабар бермоқда Би-би-си.

Бундай қарор Франция ва Бельгиядан бўлган икки аёлнинг даъво аризасидан сўнг чиқарилди, улар иш жойида ҳижобни ечишдан бош тортганликлари учун бўшатилган.

Суд қарори диний кийимларга фақатгина компаниянинг ички қоидаларида белгилаб қўйилган бўлса, масалан, барча ходимлар нейтрал кийимни кийиб юришлари ҳақидаги низомда ёзилган бўлса, тақиқлашни назарда тутган.

Европада мусулмонлар кийимини тақиқлашга бир неча бора уриниб кўришди. 2016 йилнинг августида Франциянинг Канн шаҳри ҳокими соҳилбўйида мусулмонларнинг ёпиқ чўмилиш кийими – буркини кийиб юрлишини тақиқлади. Кейинчалик мамлакат олий суди бу қарорни бекор қилди.

Top