Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа Иттифоқи Apple, Google ва Meta’га нисбатан суриштирув бошлади
Европа регулятори Google, Apple ва Meta томонидан содир этилган қонунбузарликларга эътибор қаратди. Интернет-гигантлар ўз платформаларини рақобатчиларга очишни талаб қилувчи қонунга риоя қилмаганликда гумонланмоқда.
Европа Иттифоқи Apple, Google ва Meta компанияларига нисбатан суриштирув бошлади. Улар Рақамли бозорлар тўғрисидаги қонунни (DMA) бузганликда гумон қилинмоқда. Қонун йирик технология компанияларини ўз платформаларини рақобатчиларга очишга мажбур қилади. Американинг учта концерни белгиланган талабларни бажармади, дея маълумот берди Европа комиссияси (ЕК) 25 март, душанба куни.
Регулятор, хусусан, Apple ва Google’нинг ўз иловалари дўконларида фойдаланадиган бизнес амалиётларини текшириш ниятида. DMA’га кўра, интернет-концернлар учинчи томон дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиларига Apple ва Google дўконларидан ташқаридаги таклифлар ҳақида мижозларни бепул хабардор қилиш имкониятини тақдим этиши шарт.
Apple вакилининг айтишича, концерн нуқтайи назаридан, Apple иловалар дўкони учун фойдаланувчи шартномасининг сўнгги янгиланиши DMA талабларига жавоб беради.
Европа регуляторидан даъволар
Google мисолида, Европа регулятори, шунингдек, концерннинг интернет-қидирув натижаларида ўз таклифларини афзал кўриши билан қизиқяпти. Meta бўйича эса, даъволар Facebook ва Instagram’дан рекламасиз фойдаланиш учун тўловни назарда тутувчи янги обуна модели билан боғлиқ.
DMA бандларига кўра, рақобатчиларнинг ўз платформаларига киришига қўйиладиган талабларга риоя қилмаган технология компаниялари 12 ой давомида глобал айланмаси ўн фоизигача жаримага тортилиши мумкин. Еврокомиссия суриштирувни бир йил ичида якунлашни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
18:14 / 18.06.2026
Apple смартфонлари қимматлайди - Тим Кук бунинг сабабини тушунтирди
10:40 / 18.06.2026
ЕИ ва Кремл ўртасида норасмий алоқалар бўлгани хабар қилинди
09:45 / 18.06.2026
Европа Иттифоқи ноқонуний мигрантларга қарши чораларни кучайтирмоқда
11:05 / 16.06.2026