12:19 / 16.03.2017
12265

“Faktura.uz”: ҳамкорларнинг вақтини ва нақдини сақловчи электрон курьер

Сўнгги йилларда қоғозлар ўрнини  электрон ҳужжатлар тобора эгаллаб бормоқда. Мамлакатимиз ҳам бу борада илдам қадам ташламоқда. Ўзбекистон қонунчилигида эса мазкур йўналишда қатор ўзгаришлар юз берди.

Солиқ кодексининг 222 моддасига киритилган ўзгартишларга мувофиқ, ҳозирда ҳисоб-фактураларни электрон ҳужжат кўринишида тайёрлашга расман рухсат берилган.

Бундан ташқари, “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги янгиланган қонун электрон ҳисоб ҳужжатларини қоғозли муқобилига тенг ҳуқуқли этиб белгилайди ва уларга бир хил юридик куч беради.

Қонунчиликдаги мазкур янгиликлар натижасида “Space Online Genesis” компанияси “Faktura.uz” ягона ахборот тизимини яратди. Ушбу тизим ўз мижозларига электрон ҳужжатларни тайёрлаш, қабул қилиш, юбориш ва етказиб бериш билан боғлиқ ўзига хос имкониятларни тақдим этади.

Нима учун “Faktura.uz”ни танлаш лозим?

1.  “Faktura.uz” ҳужжатларни чоп этишга сарфланаётган ресурсларни тежаб қолади.

2.  Шартнома ва ҳужжатларни етказиб бериш учун ортиқча вақт сарфланмайди. Қоғознинг рақамли версиясини юбориш бор-йўғи бир неча сония вақтни олади.  

3.  Кўплаб муаммолар - ҳужжатнинг қоғоз варианти йўқолиб қолиши, ифлос бўлиши ёки шунчаки керакли манзилга етиб бормаслигини олди олинади.  

4.   Электрон ҳужжатларни сақлаш мутлақо қулай: уларни сақлаш учун ижара ҳақи тўлаш шарт эмас, керакли ҳужжатни тезда белгиланган сервердан излаб топиш мумкин.

5.   Автоматлаштирилган тизимда ҳужжатлар билан боғлиқ барча операциялар (саралаш, ҳисоботлар ва бошқалар) бир лаҳзада амалга оширилади ва бу бухгалтерлардан ортиқча машаққат талаб этмайди.

6.  Имзоланган ҳужжатни қалбакилаштириб бўлмайди – ҳужжатга ўзгариш киритилса, имзога тўғри келмай қолади.

Кўп корхоналарнинг ҳозирги кунда ички иш юритиш жараёнлари электрон ахборот тизимлари асосида бажарилади, ҳисоботлар ва ишчи ҳужжат юриши ҳам электрон кўринишда. Фақатгина ташқи ҳамкорлар билан ҳар ой қайтариладиган ҳужжатбозлик ҳали ҳануз қоғозда, шахслар имзосини ва корхона муҳрини талаб этмоқда.

Қолаверса, бу ҳужжатларни шаҳар ёки республика бўйлаб элтиб бериш ҳам ўзига яраша машаққат ва ноқулайликларни туғдиради. Электрон алоқа эса қоғозни тежашга олиб келади.

“Faktura.uz” сервиси ҳудди электрон почтага ўхшаб қурилган. Фойдаланувчилар рўйхатдан ўтишади ва ўзларининг ҳамкорларига электрон файлни – шартнома, далолатнома, счет-фактура ёки бошқа кўринишдаги ҳужжатларни, хабарга илова қилиб, ҳужжатни имзолаб, қабул қилувчига юборишади. Тизимда ҳамкорни қидириш учун унинг солиқ тўловчи рақамини киритиш лозим бўлади.
 
Ушбу тизимдан 3000 дан зиёд такшилот ва муассалар, жумладан, мамлакатимиздаги барча тижорат банклари фойдаланиб келмоқда
 
Ҳозирда “Faktura.uz” хизматидан фойдаланиш бўйича  "Uzmobile" Миллий алоқа оператори, Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази (Uzcard) ҳамда UPAY ва PayCom тўлов операторлари билан шартномалар имзоланган.   

 “Faktura.uz”дан фойдаланишнинг яна бошқа кўплаб фойдали жиҳатлари ҳам мавжуд:

•  Uzcard корпоратив карталари тўлов квитанцияларининг электрон имзоли шаклини қабул қилиш йўлга қўйилди. Бу эса бухгалтерларнинг қоғоз тўлов чекларини йиғиш ва сақлаш каби ортиқча вазифалардан халос бўлишига имкон беради.

•  Тўлов қабул қилиш шахобчалари тўлов терминаллари ҳисоботларини ҳам “Faktura.uz” тизимидан олишлари мумкин.

•  1С дастури билан ҳам интеграция ишлари амалга ошмоқда.

“Faktura.uz” каби ахборот тизимларининг пайдо бўлиши иш жараёнида мутлақо янги, самарали модел пайдо бўлганидан  дарак беради. У вақт, маблағ ва инсон ресурсларини тежаш ҳамда компания олдига қўйилган вазифаларни осон уддалашга яқиндан кўмаклашади.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Top