Энди ҳужжатларни юбориш жуда қулай, осон ва бу аввалгидек кўп вақтни олмайди. Сир эмаски, интернет-муносабатлар кўп пул, куч ва вақтни тежайди, бу айниқса, «вақт—пул» қоидаси бўйича яшайдиганлар, хусусан, бухгалтерия ишчилари ва компаниялар раҳбарлари учун компаниялар ўртасида тез ва ишончли ҳужжатлар айланмаси борасида қўл келади.
Faktura.uz портали олди-сотдиларни осонлик билан бошқариш, актларни, ҳисоб-фактуралар тузиш, тўловларни олиш ва кузатиш, бухгалтерия ҳисобини олиб бориш, УзКард корпоратив карталари ва ПОС терминаллари бўйича операцияларни кузатиш имкониятини беради. Бунинг устига, портал ЭРИ калитлари ёрдамида имзоланган электрон ҳужжатларни (Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси сервиси орқали электрон рақамли имзолар) ишончлилигини ва тўғрилигини текшириш имконини беради, бу узатилаётган электрон ҳужжатнинг бутунлиги устидан тўлиқ назоратни ҳамда ҳужжатни тузатиш ва ўзгартиришлардан (қалбакилаштиришдан) ҳимоялайди.
Faktura.uz сервисининг содда ва илғор ечимлари воситасида фойдаланувчи ҳафтасига 7 кун, суткасига 24 соат давомида ўз ишбилармонлик фаолияти, тўловлари статусини кўриб туриши ҳамда ҳисоб-фактуранинг қайси босқичда турганини кузатиши мумкин. Энг асосийси, бу амалиётларнинг бари онлайн режимида ва ишончли ҳимоя остидадир.
Faktura.uz’да ишлашни бошлаш учун қоғозда шартнома тузиш шарт эмас. Faktura.uz’га кириб, Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Инспекцияси томонидан берилган электрон калит ёрдамида очиқ офертани қабул қилишнинг ўзи кифоя. Тизим билан ташкилот ўртасидаги электрон ҳужжатлар алмашиш бепул.
Дастлаб, www.faktura.uz’да рўйхатдан ўтиш учун бир неча дақиқа талаб этилади, у ерда одатий катакларни тўлдиришдан ташқари, ташкилот номи ва солиқ тўловчининг идентификация рақамини кўрсатиш зарур. Сервиснинг асосий саҳифаси тизим фойдаланувчилари учун мўлжалланган маълумотлар билан тўла-тўкис тўлдирилган. «Кўп бериладиган саволлар» бўлимида эса













