22:27 / 16.03.2017
8110

Ливия қирғоқлари яқинида турклар кемаси чўкди, қурбонлар бор

Туркиянинг юк кемаси Ўрта Ер денгизи ҳудудида, Ливия қирғоқлари яқинида чўкиб кетди. The Libya Observer портали маълумотига кўра, 8 нафар денгизчи ҳалок бўлган, 5 киши қутқариб қолинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, уларнинг барчаси Туркия фуқаролари эди.

Ливия соҳил қўриқлов хизматининг қайд этишича, ҳодиса Мисрат порти яқинида рўй берган. Ҳудудда кучли довул турганди. Кемага мармар блоклари ортилганди.

Айни вақтда ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ўрганилмоқда.

Top