Жаҳон | 08:42 / 19.03.2017
6866
1 дақиқада ўқилади

Перудаги тошқинлар қурбонлари сони 72 нафаргача ошди

Перуда юз бераётган кучли тошқинлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 72 кишигача ошди, деб хабар бермоқда "Ассошиэйтед Пресс" ахборот агентлиги. 

Аввалроқ ёмғирлар бошлангандан кейин тошқинлар оқибатида 67 киши ҳалок бўлгани, 115 мингта иморатга шикаст етгани, 117 та кўприк ва минг километрдан кўпроқ йўл барбод бўлгани маълум қилинганди. 

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, янги қурбонлар ҳақида мамлакат бош вазири хабар берган. Перу ҳукуматининг таъкидлашича, ҳозирги тошқинлар охирги 20 йил ичидаги энг йириклари бўлмоқда. 1998 йилда шунга ўхшаш ёмғирлар даврида 374 киши ҳалок бўлган. 

17 март куни Перу президенти Педро Кучински тиклаш ишларига зудлик билан 2,5 млрд сол (766 млн доллар) ажратилишини маълум қилган.

Мавзуга оид