13:59 / 20.03.2017
31003

Дунёдаги энг соғлом кишилар нималар истеъмол қилиши маълум

Америкалик олимлар гуруҳи Боливиянинг Tsimane қабиласи вакиллари нималар истеъмол қилишини аниқлади. Мутахассисларнинг фикрича, айнан улар дунёдаги энг соғлом юракка эга бўлган кишилардир. Илмий изланиш натижалари Lancet журналида тақдим этилди. У ҳақда қисқача эса Gizmodo нашри хабар бермоқда.

Тадқиқотда 705 нафар боливиялик қатнашди. Олимлар томирлардаги кальций – юрак ишемия касаллиги хавфини аниқлаш мумкин бўлган кўрсаткич индексини аниқлашди. 100-400га тенг бўлган индекс қон томирлардаги функциялар осонлик билан бузилишидан дарак беради. 

Маълум бўлишича, тадқиқотда қатнашганларнинг 85 фоизида бу кўрсаткич бирдан юзга қадар бўлган. Шу билан бирга, 75 ёшга тўлганларнинг 65 фоизида бу нолга тенг бўлган. Олимларнинг фикрича, юрак-қон томир касалликлари эҳтимолининг бундай паст даражаси қабиладаги кишилар соғлом ҳаёт тарзи билан боғлиқ. Улар чекмайди ва спиртли ичимликдан нари юради, бир кунда эса 15-17 минг қадам босишади.

Бундан ташқари, томирлардаги кальций индексининг паст даражаси  боливияликлар истеъмол қиладиган таомларга ҳам таъсир кўрсатади. Ундан асосан гуруч, маккажўхори, маниока илдизи ва плантан сабзавот бананлари ўрин олган. Бундан ташқари, улар жуда кўп миқдорда ёнғоқ ейдилар. Умуман олганда, калориялар 72 фоизи организмга углеводлар орқали, 14 фоизи эса – ёғлар билан тушади. Қолган улуш оқсиллар ҳиссасига тўғри келади.

Top