09:35 / 21.03.2017
4934

«Барселона» спорт директори Месси ва Иньеста шартномани қачон узайтириши ҳақида гапирди

«Барселона» спорт директори Роберто Фернандес клуб ҳужумчи Лионель Месси ва ярим ҳимоячи Андрес Иньеста билан шартномани узайтириши ҳақида гапирди.

«Месси шартномани узайтиради. У „Барселона“да бахтли. Ишонаманки, Лионель янги келишувга имзо қўяди. Мен бу масалага катта эътибор қаратмаган бўлардим, сабаби Мессининг келажаги – миш-мишларга жуда бой мавзу. Иньеста ҳам вақти келганда келишувни узайтиради. Бизда у билан бу борада ҳеч қандай иккиланиш йўқ», - дея Фернандеснинг сўзларини келтиради Marca нашри Cadena Ser эфирига таяниб.

Ҳар икки футболчининг амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзида ўз якунига етади.

Top