Фан-техника | 18:39 / 21.03.2017
5689
2 дақиқада ўқилади

Samsonite ўз юкларини ўғирликдан ҳимоялайди

Американинг Samsonite чамадонлари ишлаб чиқарувчиси Vodafone мобил оператори билан ҳамкорликда янги махсус қурилмасини намойиш этди. Юк жойини аниқлашга ёрдам берувчи қурилманинг номи - Track&Go. Бу ҳақида 21 март куни "Лента.ру" нашрида маълум қилинди. 

Track&Go икки тамойилга асосланади: юкнинг яқинлашгани ва геолокацияси ҳақида хабар бериш. Махсус хабарлар туфайли инсон ўз юкининг диапазондан чиқиши ҳақида сигнал олиб, смартфонидан уни назорат қилиш имконига эга бўлади.

Samsonite компанияси 1910 йилда Денвер (АҚШ)да ташкил топган бўлиб, у сумка, портфель ва бошқа юк ташувчи мосламаларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган. 

2017 йилнинг январь ойида компания сумка ва портфелларининг янги коллекциясини намойиш қилди. Унга қора ва жигаррангдаги Equinox классик модели, шунингдек долзарб трендлар ва винтажни бирлаштирган West Harbor янги линейкаси киритилган. Яна бир янгилик - планшет ва ноутбук учун махсус бўлимлари бўлган Sygnum.

 

Мавзуга оид