Жаҳон | 15:53 / 27.03.2017
27156
1 дақиқада ўқилади

«Конституция бизга хизмат қилиши керак, уларга эмас». Бешинчи синф ўқувчиси намойишда

Россиянинг Томск шаҳрида 5-синф ўқувчиси Конституция ва Жиноят кодексига ўзгартириш киритишни таклиф қилди.

26 март куни Томскдаги норозилик намойишига чиққан 5-синф ўқувчиси Глеб Токмаков Россия Конституцияси ва Жиноят кодексига ўзгартириш таклифини баён қилган. Унинг сўзларига «Медуза» эътибор қаратган.

Мактаб ўқувчиси унинг учун ҳукумат тепасида ким бўлиши аҳамиятсиз эканини айтиб, ҳукумат тизимида ўзгаришлар қилиш зарурлиги, ҳукумат фуқаролар учун ишлаши лозимлигига урғу қаратган.

«Конституция бизга хизмат қилиши керак, уларнинг манфаатлари учун ишлаши керакмас. Нега бизнинг мамлакатда Конституция Жиноят кодексига, ҳуқуқ кодексига зид келади? Биринчи навбатда Конституцияни ва Жиноят кодексини ўзгартириш керак!», — деган Токмаков.

Мавзуга оид