23:00 / 27.03.2017
10151

Перуда тошқин оқибатида бутун бошли шаҳар сув остида қолди

Фото: El Comercio

Перу шимолидаги Пиура шаҳри тошқинлар оқибатида сув остида қолди. Telesur каналининг маълум қилишича, ўзанларидан чиқиб кетган Пиура дарёси шаҳарнинг марказий қисмини ва яна бир нечта туманларини сув остида қолдирган.

Пиура вилояти губернатори Рейнальдо Хилбк хавфли ҳудудлардан 300 оила эвакуапция қилинганини маълум қилди.  

Охирги маълумотларга кўра, Перуда бир неча кундан бери давом этаётган тошқинлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 90 кишигача ошди, яна 20 киши бедарак йўқолган. Мамлакат мудофаа вазири Хорхе Ньето Монтесиноснинг маълум қилишича, табиий офат 863 минг кишига таъсир қилган, 374 киши жароҳат олган, 200 минг уй ва бошқа иншоотларга зиён етказган.

Перу президенти Педро Кучински тиклаш ишларига 2,5 млрд сол (тахминан 766 млн доллар) ажратилишини маълум қилган. Ҳукумат ушбу тошқинларни охирги ўн йиллар ичидаги энг кучлиларидан бири деб айтмоқдалар. Тошқинлар Тинч океанидаги "Эл-Нино" иқлим феномени сабабли вужудга келди. 

Top