Light | 07:31 / 28.03.2017
10467
3 дақиқада ўқилади

Олимлар уйқусизлик астма келтириб чиқариши мумкинлигини аниқлашди

Астма – нафас сиқиш касали кечаси қийналмасдан уйқуга кетувчи ва эрталаб ҳам шундай қийналмасдан уйғонувчи одамлардан кўра уйқусизликдан азият чекувчи одамларда кўпроқ ривожланиши мумкин. Бундан Норвегия техника ва табиий фанлар университети ходимлари ўтказган тадқиқот натижалари дарк бермоқда. Натижалар нуфузли European Respiratory Journal нашрида чоп этилди.

Олимлар 11 йил фарқ билан бир хил одамларда ўтказилган иккита тиббий сўровнома маълумотларини таҳлил қилишди. Аниқланишича, 1-сўровномада уйқу билан сурункали муаммоларга эгаликларини маълум қилган иштирокчилар уйқу билан муаммоларга эга бўлмаганларга қараганда кейинги йилларда  65 фоизга кўпроқ астма билан касалланганлар. Сир эмас, астма бу касалликка мойил бўлган одамларда уйқунинг бузилишини келтириб чиқаради, бироқ бу – олимлар тескари қонуният борлигини, яъни уйқусизлик астма келтириб чиқаришига эътибор қаратишган биринчи ҳолат бўлди.

Илмий иш ҳаммуаллифларидан бири Бен Брамптоннинг айтишича, астма нима учун айнан кечаси бемалол ухлай олмайдиган иштирокчиларга зиён етказиши ҳақида гапиришга ҳали эрта. Брамптоннинг айтишича, у ва унинг ҳамкасблари тадқиқот методологиясига катта эътибор қаратишган ва хатоликларни минимумга келтиришга ҳаракат қилишган. Шу сабабли 1-сўровномага нафас олишда муаммоларга эга бўлганлар қўйилмаган.

"Биз уйқусизлик организмда яллиғланиш жараёнларини ишга туширишини ва астмани келтириб чиқариши мумкин бўлган метаболик ўзгаришларга олиб келишини биламиз. Бироқ шунга қарамай, хулоса чиқаришдан аввал бу масалани чуқурроқ ўрганишимиз лозим", деб айтган олим.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ер аҳолисининг 3 фоиздан кўпроғи (235 млн одам) астмадан азият чекади. 

Астма – нафас йўлларининг сурункали касаллиги бўлиб, бу касални ҳозирча даволашнинг йўли топилмаган. Астма касалидан азият чекувчилар нафас билан боғлиқ турли муаммолардан ташқари, бронхлар сиқилиши сабабли ўткир нафас сиқиши хуружларидан ҳам азият чекадилар ва касаллик аломатларини енгиллаштирувчи воситалар қабул қилишга мажбурлар. 

Мавзуга оид