Ўзбекистон | 20:33 / 28.03.2017
13623
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Россия ўртасида ҳужжатлар пакети имзоланиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистон ва Россия Шавкат Мирзиёевнинг Москвага ташрифи давомида ўзаро ҳамкорликнинг турли йўналишларида катта ҳажмдаги ҳужжатлар пакетини имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Россия бош вазири Дмитрий Медведов Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан Москвадаги учрашуви чоғида маълум қилган.

«Бизнинг сиз билан учрашувимиз, сизнинг ишчи ташрифингиз Президент Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи олдидан ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтаб бермоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига давлат ташрифи доирасида ҳамкорликнинг турли йўналишлари бўйича бир қатор ҳужжатларни имзолашмоқчи», - дея қайд этган Медведев.

«Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифигача бундай кўламдаги ҳужжатлар пакети имзоланишига тўсиқ бўлиши мумкин бўлган барча масалаларни ҳал этишимиз лозим. Имзоланадиган барча ҳужжатлар давлатларимиз ўртасидаги муносабатларни янги даражага олиб чиқиш учун замин яратади. Жумладан, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, энергетика, транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари, шунингдек, маданий-гуманитар соҳадаги муносабатларга алоқадор», - дея унинг сўзларини тасдиқлаган Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Абдулла Арипов.

Мавзуга оид