Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
50 та янги тез тиббий ёрдами автомобили ҳудудларга берилди
Фото: Kun.uz
Жорий йилнинг 16 март куни Ўзбекистон Президентининг “Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони имзоланди. Ҳужжатда соҳани ривожлантиришга доир кўплаб вазифалар қаторида кечиктириб бўлмайдиган вазиятларда беморлар ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида шошилинч тиббий ёрдам хизмати муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, тизимнинг транспорт паркини бойитиш учун давлат бюджети ва бошқа маблағлар ҳисобидан 2017 йилнинг ўзида 1200 та тез тиббий ёрдамга ихтисослаштирилган автотранспорт воситалари харид қилиниши ҳам белгиланган эди.

Кун.uz’га Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, айни кунларда зарур воситалар билан жиҳозланган 50 дона “DAMAS AMB” русумидаги тез тиббий ёрдам автомобилари харид қилиниб, эҳтиёж баланд бўлган ҳудудларга берилган.
Бу тез тиббий ёрдам хизматининг янада тезкор ва сифатли ишлашида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Мавзуга оид
11:21 / 23.05.2025
4 ойда энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль маълум қилинди
14:57 / 01.05.2025
Германия автомобиль ишлаб чиқарувчилари Трампнинг тарифлари туфайли йўқотишларга дуч келмоқда
12:54 / 05.10.2024
Ҳиндистонлик эркак ноодатий автомобиллар коллекцияси билан Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
17:58 / 01.09.2023