14:10 / 30.03.2017
30999

Мушуклар инсонларга аслида қандай муносабатда?

Орегон давлат университети олимлари мушукларнинг кўпчилиги инсонлар билан бошқа фаолият турлари, жумладан, овқат тановул қилаётган вақтда мулоқот қилишни афзал кўришини аниқлашди. Бу ҳақида Behavioural Processes нашри хабар беради.

Тадқиқотчилар мушуклар кўнглини тўрт категория бўйича аниқлашди: инсон билан алоқа, овқат, ўйинчоқлар ва ҳидларни қабул қилиш. Тажрибада уй мушуклари ва ҳайвонлар уйида боқилувчи жониворлар иштирок этишди.

Олимлар мушукларни юқорида санаб ўтилган имтиёзлардан биридан маҳрум этишди. Кейинроқ эса мушукларга ўйинчоқлар ўйнаш, таом ейиш, ёқимли ҳидга эга хона ёки одамлар олдига киришни таклиф қилишди. Тажриба жараёнида олимлар шуни аниқлашдики, мушуклар учун таом эмас, инсон билан бўлган мулоқот биринчи ўринда туради.

Бир неча соат давомида оч қолдирилган мушуклар таом солинган идиш пайдо бўлганида инсонлар билан мулоқот кўришни афзал билишди. Ҳаттоки, одамлар билан деярли алоқа қилмайдиган ҳайвонлар уйидаги мушуклар ҳам шундай йўл тутишди.

"Биз мушукларнинг 50 фоизи одамлар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилган бўлса ҳам, ёки қолган уч категория ҳавола этилган бўлишига қарамай, ижтимоий имтиёзлар билан ҳамкорлик қилишни афзал кўрганини аниқладик", — дейилади мақолада.

Мазкур тадқиқот мушуклар инсонларга нисбатан худбин ва бефарқ бўлган жонивор, деган кенг тарқалган чўпчакларга якун ясайди. 
 

Top