23:15 / 02.04.2017
47858

Хунук тақлид. Ошкора аҳмоқлик куни

1 апрель куни дунёда Кулги куни, Ҳазил куни, Алдаш куни нишонланади. Шу куни яқин дўстлар бир-бири билан ҳазиллашишади. Ўзбекистонда ҳам кўп йиллардан буён шу ҳолат кузатилади.

Бу барча жабҳаларда акс этади, жумладан интернет сайтлари ўқувчиларини «чув тушириш»ни канда қилмайди.

1 апрель куни Ўзбекистондаги бир қатор маҳаллий сайтлар ҳам тақлидан шу ишни амалга оширди. Профессионализмдан узоқ бўлган бу ҳаракатлар орқали кўпчиликка очиқдан-очиқ ҳурматсизлик кўрсатилди.

Хусусан, сайтлардан бирида АҚШ Ўзбекистонга визасиз режим тақдим этгани ҳақида хабар берилган, бу хабарга иккинчи кундирки ишониб турганлар бор. Чунки, хабарда бу ҳазил хабарлиги келтириб ўтилмаган.

Бошқа бир сайт эса Ўзбекистонда бензин нархи 4000 сўм бўлгани ҳақида ёзди. Ваҳолангки, бу қалтис мавзулар сирасидан.

Энг қалтис ҳазил эса "Марказий банк энди долларни барча банкларда эркин ва осон сотиб олиш мумкин"лиги ҳақида бўлди.

Хабарлардан яна бирида футболчи Одил Аҳмедов Хитойдаги саргузаштларини якунлаб, Ўзбекистонга қайтгани ёзилди.

 

Мавзуга оид
Top