Ўзбекистон | 13:33 / 05.04.2017
25856
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Москвадаги «Номаълум аскар» ёдгорлигига гул қўйди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 апрель куни Москва шаҳридаги “Номаълум аскар” ёдгорлигига гул қўйди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Мазкур ёдгорлик Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган Ватан ҳимоячилари хотирасига бағишлаб бунёд этилган. 

Шавкат Мирзиёев тинчлик, озодлик йўлида жон фидо қилган ватанпарвар инсонлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди. 

Аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия пойтахти Москва шаҳрига етиб боргани ҳақида хабар бергандик.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид