12:45 / 08.04.2017
12909

"Светга пул тўланг": Ишдан бўшаган ходим фуқароларни алдаб, пул олгани маълум бўлди

Ангрен шаҳрида истиқомат қилувчи Жамшид Мутаваллиев ҳозирда туман электр тармоқлари идорасидан бўшаган бўлса-да, маҳаллаларда ишлатилган электр хақини тўлаш керак, деб фуқароларни алдаб сохта тўлов қоғозлари ва муҳр ёрдамида пул ундириб юради. Туман электр таъминоти тармоқлари инспектори бўлиб ишлаганлиги боис,  ўлжалар сони кутганидан ҳам зиёда бўлди, деб хабар бермоқда Тошкент вилояти ИИБ.

Аслида Жамшид Мутаваллиев бир неча бор фирибгарлик жинояти учун жиноий жавобгарликка тортилган.
 
2016 йил 10 март куни  Жамшид Мутаваллиев Феруза Парпиеванинг ишончига кириб, у истиқомат килаётган хонадоннинг коммунал тўловларини тўлаб қўйишлигини ваъда қилади. Ҳисобида жами 550.000 сўм пул булган бир дона пластик карточкасини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборади.  
     
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳар бир фуқаро ўз ҳақ-ҳуқуқларини яхши англаб, қонунларни пухта ўргансалар, олган ҳуқуқий билимлари бундай фирибгарларнинг найрангига қарши энг самарали восита бўлади.

Top