Жамият | 14:05 / 26.03.2024
10452
2 дақиқада ўқилади

Ўйин аккаунтини сотишини айтиб, фуқаронинг пулини ўзлаштирган 20 ёшли йигит ушланди 

Ижтимоий тармоқларда аккаунт сотаман дея фуқароларнинг пулларини ўзлаштирган 20 ёшли йигит қўлга олинди.

Фото: Weibo

Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшовчи 21 ёшли С.И. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 850 000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида яшовчи 20 ёшли К.С. содир этгани аниқланди.

Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган, К.С, жабрланувчи С.И. билан “Телеграм” мессенжерида танишиб, Mobile Legends Bang аккаунтини сотиши ҳақида айтиб уни алдаб, ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига 850 000 сўм миқдоридаги пул маблағларини ўтказиб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, К.С.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қонунга мувофиқ, ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “г” бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Мавзуга оид