6408/6409-сонли Тошкент - Ангрен - Тошкент йўналишидаги поездлар ҳаракати 5 январдан темирйўл участкасини модернизация қилиш мақсадида вақтинчалик амалга оширилмайди.

Аввалроқ “Ўзтемирйўлйўловчи” 2023 йилнинг 4 декабридан 2024 йил 4 январигача Тошкент - Ангрен - Тошкент йўналишдаги поездлар ҳаракат таркибини модернизация қилиш мақсадида ҳаракат вақтинчалик амалга оширилмаслигини маълум қилганди.