Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилояти ИИББга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс 5 минг доллар билан ушланди
Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида фирибгарлик ҳолатлари аниқланди.
ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди.
Ангрен шаҳрида яшовчи К.С. ҳуқуқ-тартибот идораларидаги мансабдор танишлари орқали фуқарони Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасига ишга киритиб қўйиш эвазига 5000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Бошқа ҳолатда эса Олмалиқ шаҳрида жойлашган хусусий автомактаб директорининг ўринбосари Ч.Х. маҳаллий фуқарога ўқув курсларига қатнашмасдан, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 3000 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ч.Х. муқаддам Жиноят кодексининг 166-моддаси (талончилик) ва 277-моддаси (безорилик) билан судланган бўлса-да, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.
Ҳозирда ҳар иккала қонунбузарга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилган.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:57 / 12.06.2026
Тошкентда 34 килограммдан зиёд наркотик моддалар мусодара қилинди
08:18 / 04.06.2026
1,5 гектар ерни «сотиш» баҳонасида 750 минг доллар сўраган шахс ушланди
08:20 / 03.06.2026