19:03 / 12.04.2017
24316

Шавкат Мирзиёев "Алгоритм" заводи ҳудудидаги қўшма корхонага ташриф буюрди

Фото:UZA

Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Чилонзор туманидаги “Roison Home White Goods” Ўзбекистон – Буюк Британия қўшма корхонасига ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. 

Чилонзор туманидаги собиқ "Алгоритм" заводи ҳудудида ташкил этилган “Roison Home White Goods” қўшма корхонасининг умумий ер майдони қарийб 23 гектар, бино ва иншоотлар майдони 9,7 гектар. Ҳозир бу ерда 50 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти маиший техникалар, тўқимачилик ва кимё саноати маҳсулотлари, мебель, қоғоз буюмлар, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, металлни қайта ишлаш билан шуғулланмоқда. Ушбу корхоналарда мингдан зиёд ишчи меҳнат қилмоқда. 

Шу ерда Чилонзор туманида амалга ошириладиган иқтисодий лойиҳалар тақдимоти ҳам ўтказилди. 

Шавкат Мирзиёев мамлакатда яратилаётган қулай ишбилармонлик муҳитидан самарали фойдаланиб, маҳсулотлар сифатини ошириш, экспорт фаолиятини янада ривожлантириш зарурлигини таъкидлади. Мутасадди раҳбарларга тадбиркорлик фаолиятини кенг қўллаб-қувватлаш, инвестиция жалб қилиш ва кредитлар ажратиш, экспортни рағбатлантириш каби долзарб йўналишлар бўйича тегишли топшириқлар берди. 

Top