12:50 / 15.04.2017
12477

Русча «Форт Боярд»: Омскда ўқувчилар ноодатий тарзда мактабга йўл олишмоқда

Россиянинг Омск шаҳрилик фуқаролардан бири интернетда ғайритабиий видео жойлаштирди. Унда “Форт Боярд” шоуси саундтреки мактаб ўқувчиларининг хатти-ҳаракати билан уйғунлаштирилган. Ролик «Омск Live»да пайдо бўлди.

Маълум бўлишича, шаҳарнинг Меъморлар хиёбони яқинидаги жуда катта кўлмак болаларга мактабга боришга халақит беради. Якунда эса улар йўл бўйлаб машиналар ёнида кетиш ёки панжарага чиқиб, у орқали ҳаракатланишга мажбур бўлишмоқда. Видеодан кўриш мумкинки, мактаб ўқувчилари иккинчи вариантни танлашган.

Top