21:07 / 21.04.2017
15235

Энг оммавий автомобиль ранглари аниқланди

BASF Coatings (BASF компаниясининг лок-бўёқ қопламалари ишлаб чиқарувчи бўлинмаси) мутахассислари Европа давлатлари ва Россиядаги энг оммавий автомобиль рангларини маълум қилишди. 2016 йил натижаларига кўра, харидорлардан аксарияти оқ рангли машиналарни танлашган. Бу рангдаги машиналар 29 фоизни ташкил қилган.  

Ўтган йили 78 фоиз автомобиллар оқ, қора, кулранг ва кулрангнинг тусларига бўялган. Шу билан бирга кулранг машиналар сони 2015 йилдагига қараганда камайган (мос равишда, 12 ва 16 фоиз). 

Энг кам талабгир ранглар оч жигарранг, яшил, зарғалдоқ, тилларанг, бинафшаранг ва сариқ ранг бўлди.

BASF маълумотларига кўра энг оммавий автомобиль ранглари етакчи олтиталиги

Компанияда автомобиллар сегментларига қараб ранг танлашдаги устунликлар турлича бўлгани қайд қилинди. Европада оммалашган ихчам машиналар бозордаги тенденцияни қайтарган: бундай машиналардан оқ (26 фоиз), қора ва кулрангдагилари (19 фоиздан) кўпроқ сотилган.      

Кроссоверлар ва спорт моделлари учун энг оммавий ранг кулранг бўлган. Люкс-сегментдаги машиналардан кўпроқ қора рангдагилари харид қилинган.

Top