Жаҳон | 15:14 / 26.04.2017
13038
1 дақиқада ўқилади

Кремль: Путин Асаднинг адвокати эмас

Фото: ТАСС

Россия президенти Владимир Путин Сурия етакчиси Башар Асаднинг адвокати эмас. Бу ҳақда Россия раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

«Путин, Асаднинг адвокати эмас, у халқаро ҳуқуқ ҳимоячисидир», - дея айтиб ўтган Песков журналистларга.

Унинг сўзларига кўра, Путин Асаднинг манфаатларини эмас, балки халқаро ҳуқуқ принципларини ҳимоя қилиши ҳақида бир неча бора турли интервьюларида айтиб ўтган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид