Жаҳон | 10:11 / 26.04.2017
5889
1 дақиқада ўқилади

Трамп Махфий хизматга янги директор тайинлади

АҚШ президенти Дональд Трамп давлатнинг биринчи шахсларини қўриқлаш учун жавоб берувчи Махфий хизматга истеъфодаги генерал-майор Рэндольф Аллесни директор этиб тайинлади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати маълум қилди. 

"Жаноб Аллес айни вақтда чегара ва божхона назорати хизмати раҳбарининг биринчи ўринбосари мажбуриятларини бажариб келади. У аввал хизматнинг денгиз ва ҳаводаги операцияларини бошқарган", деб айтилди хабарда. Бунгача Аллес 35 йил давомида АҚШ денгиз пиёда аскарлари корпусида хизмат ўтаган ва 2011 йилда генерал-майор унвонида истеъфога чиққан.

Бунгача Махфий хизмат раҳбари лавозимини Жозеф Клэнси эгаллаб келаётганди ва у бу лавозимдан 4 март куни кетганди. У истеъфога чиққач, унинг мажбуриятларини Уильям Калахан бажариб келаётганди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид