Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия кемаси Қора денгизда бошқа давлат кемаси билан тўқнашди
Фото: Reuters
Россиянинг Қора денгиз флотига қарашли “Лиман” тадқиқот кемаси Босфордан 40 километр масофада бошқа кема билан тўқнашиб кетди. Натижада Россия кемасида ёриқ пайдо бўлди, экипаж жабрланмаган, деб хабар бермоқда Россия мудофаа вазирлиги.
Фавқулодда ҳодиса пайшанба куни куннинг ўрталарида юз берган. "Лиман" айни дамда кимга тегишли экани аниқланаётган "Ашот-7" кемаси билан тўқнашиб кетди, ҳамда ватерчизиқдан пастки ўнг бортга зарар етган. "Кема экипажи уни сувда сақлаб туриш учун кураш олиб бормоқда", - дейилади ҳарбий маҳкама релизида.
РИА Новости хабарига кўра, иккинчи кема Того байроғи остида сузаётганди.
Ҳодиса юз берган жойга Россия Қора денгиз флотининг навбатчи кучлари таркибидаги кемалар, шунингдек Ан-26 самолётида қутқарув жамоаси йўл олган ва экипаж аъзолари қутқарилган.
Россия консулхонасида айтилишича, тўқнашувга ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
10:04 / 14.01.2026
Қозоғистон нефти экспортига боғлиқ танкерлар Қора денгизда нишонга олинди
15:47 / 13.01.2026
Кипер: Россия Панама ва Сан-Марино байроқлари остидаги кемаларга ҳужум қилди
12:12 / 10.01.2026
Россия Қора денгизда икки фуқаролик кемасига дронлар билан ҳужум қилди
14:59 / 09.01.2026