Спорт | 19:50 / 03.05.2017
14511
1 дақиқада ўқилади

Роналду Мессига етиб олди

Фото: 9sport

Мадриднинг «Реал» футбол клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ЕЧЛда қайд этилган ҳет-триклар бўйича Каталониянинг «Барселона» жамоаси форварди Лионель Мессига етиб олди, деб хабар бермоқда Opta. Роналду ЕЧЛ ярим финали доирасида «Атлетико»га қарши кечган биринчи ўйинда (3:0) учта гол урди.

Бу португалиялик спортчининг ЕЧЛдаги еттинчи ҳет-трики. У бу кўрсаткич бўйича Мессига етиб олди.

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли Роналду «Реал» учун урган голлари сонини 400тага етказиб олди ҳамда клуб тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб турибди. Криштиану Мадрид жамоасига «Манчестер Юнайтед»дан 2009 йилда ўтганди.

Мавзуга оид