Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин ва Эрдўған ўртасида музокаралар ҳазил билан бошланди
Фото: Life
Сочи шаҳрида Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ўртасида икки томонлама музокаралар бошланди. Давлат раҳбарлари Сурия муаммосини, кимёвий қурол борасидаги саволларни ҳамда бошқа долзарб халқаро масалаларни муҳокама этиши кўзда тутилган.
Учрашув бошланиш арафасида Эрдўғаннинг ҳамроҳларидан бири музокаралар столига келиши кечиккан. Икки давлат раҳбари уни кутиб қолишганида, мезбон ҳазиллашган: "Сеникилар ишлашни истамаяпти".
Россия президенти Москва ва Анқара муносабатлари ривожланишда давом этаётганини қайд этган.
Эрдўған ҳам ўзаро муносабатлар тикланганидан мамнунлигини билдирган.
Мавзуга оид
22:39
Агар Путин ва Зеленский тинчлик шартномасини тузмаса, улар аҳмоқ бўлади – Трамп
13:48 / 20.01.2026
Чехия бош вазири: ЕИ Путин билан музокара олиб бориши керак эди
20:27 / 19.01.2026
Трамп Тинчлик кенгашига Путинни таклиф қилди
22:26 / 15.01.2026