Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мева ва сабзавотлар учун давлат камида 40 фоиз олдиндан ҳақ тўлайди
Фото: ЎзА
Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, иқтисодиёт вазирлиги ва молия вазирлиги томонидан (2017 йил 24 апрелда №2877 рақам остида) қабул қилинган қарорга кўра давлат буюртмаси билан харид қилинадиган мева ва сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз экинлари ва узум етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларнинг харажатларига бўнак (аванс) ажратиш тартиби ҳақидаги Низом тасдиқланди
Унга кўра, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчиси буюртмачи билан контракт шартномаси кучга кирганидан 3 банк кунидан ортиқ бўлмаган муддатда бўнак маблағларни олиш учун ўзига хизмат кўрсатаётган банкда махсус ҳисоб рақами очиши керак.
Бўнак маблағларининг ҳажми контракт шартномаси қийматининг 40 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатда агротехника чора-тадбирларининг ўтказилиш муддати, шунингдек улар сарфланадиган харажатларга кўра, бўнак маблағларини бериш муддатлари кўрсатиб ўтилган.
Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган 2017 йил 1 майдан эътиборан кучга кирган.
Ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳи ва унга боғлиқ бошқа қонунчилик ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Сардор Жумашов,
Norma.uz эксперт-юристи.
Мавзуга оид
22:02 / 02.05.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Қамбарота ГЭС-1” қурилиши бўйича музокара ўтказди
17:29 / 02.05.2026
Ўзбекистон ташқи қарзи 2025 йилда 18 млрд долларга ошди. Бу рекорд кўрсаткич
11:48 / 16.04.2026
Ўзбекистонда аҳоли сони бўйича янги маълумот эълон қилинди
09:56 / 16.04.2026