Трамп ва Макрон НАТО саммитида учрашишга келишиб олишди
АҚШ президенти Дональд Трамп ва Франциянинг сайланган президенти Эммануэль Макрон 25 май куни Брюсселда ўтадиган НАТО саммитида учрашишга келишиб олдилар. Трамп ва Макрон бу ҳақда илк ўзаро телефон мулоқотлари давомида келишиб олдилар, деб хабар бермоқда Оқ уй матбуот хизмати.
Таъкидланишича, Трамп умумий муаммоларни ҳал қилишда Макрон билан яқиндан ҳамкорлик қилиш истагини билдирган.
"Президент Трамп Франциянинг сайланган президенти Макрон билан умумий муаммоларни ҳал қилишда яқиндан ҳамкорлик қилиш истагини билдирди ҳамда АҚШ ва унинг энг азалий иттифоқдоши Франция ўртасида мустаҳкам ва узоқдан бери давом этиб келаётган ҳамкорлик мавжудлигини таъкидлаб ўтди", дейилган хабарда.
Мавзуга оид
12:43 / 12.07.2024
Вашингтонда НАТО саммити якунланди. Асосий маълумотлар
11:50 / 13.07.2023
Украинанинг эътирозлари, Швециянинг қувончи, Туркиянинг ғарбга юз тутиши — Вилнюсдаги саммит якунлари
11:25 / 13.07.2023
«Биз НАТОда бўламиз» — Зеленский Вилнюсдаги саммит якунлари ҳақида
19:01 / 11.07.2023