13:22 / 13.05.2017
11740

ОАВ: КХДР «қулай шартлар»да АҚШ билан мулоқотга киришиши мумкин

Фото: Reuters

Шимолий Корея ўзига «қулай бўлган» шартларда АҚШ маъмурияти билан музокаралар олиб боришга тайёр. Бу ҳақда Ёнхап агентлиги КХДРнинг юқори лавозимли дипломати Чхо Сон Хуэйга асосланган ҳолда хабар қилмоқда. 

Хабар қилинишича, «ядро масалалари бўйича музокараларда иштирок этган шимолий кореяликлар жамоаси»нинг энг кекса дипломати Норвегиядан Шимолий Кореяга қайтаётган вақтда журналистлар билан суҳбатлашган ва шу ҳақда маълум қилган.

Бундан аввал, Киодо агентлиги Дональд Трамп Шимолий Корея етакчиси билан учрашишга тайёрлигини билдиргани ҳақида хабар қилганди. 

Top