Жаҳон | 07:44 / 14.05.2017
4822
1 дақиқада ўқилади

Францияда музейдан миллион евролик экспонатлар ўғирлаб кетилди

Фото: Getty Images

Франциянинг Лион шаҳридаги тасвирий санъат музейи Фурвьер тунаб кетилди. Музейдан ўғирлаб кетилган экспонатларнинг қиймати бир миллион еврога баҳоланган.

Жиноятчилар музейнинг асосий экспонати – Дева Мария тожини (тиара) ўғирлашган. Ушбу зеб-зийнат 1 минг 791 та қимматбаҳо тош билан безалган. Шунингдек, бошқа қимматбаҳо буюмлар ҳам йўқолган. 

Маҳаллий полициянинг маълум қилишича, ўғрилар музейга 13 май куни соат 03:30 ларда киришган. Терговчиларнинг фикрича, ўғрилар яхши тайёрланган ва жиҳозланган бўлган. Улар пухта ўйланган режа асосида ҳаракат қилишган. 

Ҳозир музей вақтинчалик ёпиб қўйилди, деб хабар бермоқда France 3 телеканали. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид