Британиялик дастурчи ўзи билмаган ҳолда WannaCry вируси тарқалишини тўхтатди
Бутун дунё бўйлаб 200 мингдан ортиқ компьютерни зарарлаган товламачи-вирус Wanna Cry вирусини iuqerfsodp9ifjaposdfjhgosurijfaewrwergwea.com домен номини рўйхатдан ўтказиш билан тўхтатишга муваффақ бўлинди, деб ёзмоқда The Guardian нашри.
@MalvareTechBlog тахаллусли дастурчи ўзининг ҳамкасби Дариан Хасс билан вирус юқорида келтирилган манзил бўйича мурожаат қилаётганини аниқлашди ва вируснинг фаоллигини кузатиш учун бу домен номни рўйхатдан ўтказишга қарор қилишди. Аниқланишича, ушбу манзил вирусни тўхтатиш талаб қилинадиган ҳолат учун унинг кодига киритилган бўлган.
"Энди мен ўз резюмеимга тасодифан халқаро киберҳужумни тўхтатганимни ёзишим мумкин", деб ёзган дастурчи.
Шу тариқа ҳужумни тўхтатишга вақтинчалик муваффақ бўлинди, чунки хакерлар вирусдаги манзилни ўзгартиришлари билан киберҳужум давом этиши мумкин.
12 май кечки пайт бутун дунёдан компьютерларнинг шифрловчи-дастур томондан зарарлангани ҳақида маълумотлар билдирила бошлаган. Дастур компьютердаги барча файлларни очиб бўлмайдиган қилиб шифрлаб қўйган. Хакерлар файлларни асл ҳолатига қайтариш учун биткоинларда товон пули талаб қилишган.
Тавсия этамиз
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Июнда об-ҳаво нисбатан салқин бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:47 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Air Arabia Ўзбекистонга ва яна тўққизта давлатга парвозларни тўхтатди
Жаҳон | 00:25
-
Эрон Исроилга баллистик ракеталарни учирди
Жаҳон | 23:46 / 13.06.2025
-
Ўзбекистон Ғазода урушни тўхтатиш ҳақидаги БМТ резолюциясига қўшилди
Жаҳон | 23:21 / 13.06.2025
-
Эрондаги масжид узра қизил «қасос байроғи» кўтарилди
Жаҳон | 23:12 / 13.06.2025
Мавзуга оид

11:53 / 01.01.2025
“Таълимни овқатланиш нархида олиш мумкинлигини исботладик” – Google, Аmazon, Facebook тажрибасида ўқитаётган ўзбек дастурчиси

13:56 / 04.12.2024
«Бир миллион дастурчи» лойиҳасида энг яхши натижа кўрсатган мактабга электромобил берилади

18:20 / 12.11.2024
“Муаммо – эринчоқлигимизда”: одамдаги стресс даражасини аниқлаш устида ишлаётган ўзбекнинг дастурчи қизи

10:07 / 28.06.2024