Жамият | 08:43 / 15.05.2017
5339
1 дақиқада ўқилади

Хитойда 23 йил аввал ўғрилик содир этган жиноятчи ушланди

Фото: RIA

Хитой полицияси 23 йил аввал ўғрилик содир этган жиноятчини ушлади. Ли Ихай исмли жиноятчи шу ўтган давр ичида яшириниб юрган.

Ихай 1994 йилда Хубэй вилоятининг Цзишань уездида жойлашган 300 та сағанадан бирини талашда иштирок этган. 2,4 минг йиллик сағанадан у ерда кўмилган аёлнинг қолдиқлари ва қимматбаҳо қадимий буюмлар ўғирланган. 

Полиция ўғриликни содир этишда иштирок этган 23 кишини тезкорлик билан қўлга олган ва 20 дан кўпроқ буюмни қайтара олган. Ихай эса яширинишга муваффақ бўлган ва 20 йилдан кўпроқ вақт давомида унинг қаердалиги номаълум бўлган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари у қаерда яширинаётганини жорий йилнинг май ойидагина аниқлаб, дарҳол уни қўлга олиш бўйича операция ўтказишган.   

Мавзуга оид