Бухорода ҳафта давомида жиноятлар сони камайдими?
2017 йилнинг 11 май куни Бухоро вилояти ИИБда вилоят ҳудудида жиноятчиликнинг аҳволи, жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш, аҳоли тинчлиги ва осойишталиниги таъминлаш, вилоят ҳудудида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда тизим ходимлари томонидан олиб борилаётган ишлар натижасига бағишларган брифинг ўтказилди.
Унда Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник О.А.Ҳасанов оммавий ахборот воситалари вакилларига амалга оширилаётган самарали ишлар баробарида соҳа ходимлари томонидан фаолиятда йўл қўйилаётган камчиликлар, келгусида ҳудудларда осойишталикни таъминлаш мақсадида белгилаб олинган вазифалар хусусида ахборот берди.
Брифингда, полковник О.А.Ҳасанов жорий йилнинг 4-11 май кунлари - ҳафта давомида вилоят ҳудудида жами 48 та, шундан, Бухоро шаҳрида 15 та, Ғиждувон туманида 7 та, Олот ва Қоракўл туманларида 4 тадан, Ромитан, Шофиркон ва Вобкент туманларида 3 тадан, Когон шаҳар ва Пешкў туманларида 2 тадан, Бухоро, Жондор ҳамда Когон туманларида эса 1 тадан жиноятлар қайд этилганлигини, вилоятнинг Қоровулбозор туманида жиноят содир этилишига йўл қўйилмаганлигини, ушбу жиноятларнинг 45 таси фош этилиб, жиноятларнинг очилиши 93,7 фоизни ташкил қилганлигини, шунингдек, ўтган ҳафтанинг 4 май кунидан 5 май кунига қадар вилоят ҳудудида ходимларнинг шахсий ташаббуси билан аниқланган фақатгина 1 та қўшмачилик жинояти қайд қилинганлиги, ушбу ҳафтада вилоят ҳудудида содир этилган жиноятлар сони 15 тага камайганлигини таъкидлаб ўтди.
Бундан ташқари, ҳафта давомида вилоят ҳудудида қайд қилинган жами 3 та ўғрилик жиноятлари очилмасдан қолган бўлса-да, олиб борилган тезкор тадбирлар давомида аввал содир этилиб, очилмасдан қолган 4 та жиноятлар фош этилганлиги айтиб ўтилди.
Мавзуга оид
17:03 / 15.12.2024
Бухорода ҳайдовчи маст ҳолда автобус бошқариб, одам ташиётганда ушланди
11:34 / 09.12.2024
“Озодликнинг қадрини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди” — афв этилганлар ҳикояси
15:29 / 03.12.2024
Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида мотоцикл ва скутер кабиларнинг ҳаракати чекланди
11:04 / 02.12.2024