12:08 / 17.05.2017
3937

Федерер «Ролан Гаррос»да қаторасига иккинчи йил қатнашмайди

Швейцариялик теннисчи Рожер Федерер Франция очиқ чемпионатида иштирок этмаслигини хабар берди, дея маълум қилинмоқда спортчининг расмий сайтида.

«Афсуски, мен «Ролан Гаррос»да иштирок этмасликка қарор қилдим. Корт ва ундан ташқарида сўнгги бир ой ичида жуда кўп ишладим, аммо ATP турда узоқ йиллар мобайнида ўйнашда давом этиш учун, ўйлашимча, жорий йилда қумли кортларда мавсумнинг бир қисмини ўтказиб юбориш ва майсали ҳамда хардда иштирок этиш учун яхшироқ тайёргарлик кўриш лозим», - дея хабар берди швейцариялик спортчи.

Маълумот учун, «Ролан Гаррос» Париж шаҳрида 28 май – 11 июнь кунлари бўлиб ўтади.

 

Top