20:59 / 18.05.2017
5656

Симуляция қилдингми? Икки ўйинга тушмайсан! АПЛда янги қоида

Фото: twitter.com/@Squawka

Англия футбол уюшмаси (FA) ўйинлардаги симуляциялар борасида янги қарор чиқарди.

Унга кўра, кейинги мавсумдан бошлаб собиқ ҳакам, собиқ мураббий ва собиқ футболчидан тузилган махсус комиссия АПЛ ўйинларида ишлатилган симуляцияларни кўриб чиқади. Улар ўйиннинг муҳим паллаларида (пенальти ва ўйинчининг майдондан четлатилиши) ишлатилган симуляцияларни ўрганади.

Хулосаларга кўра, ўйиндан кейин футболчиларга дисквалификация қўлланади, комиссия футболчини симуляция ишлатган деб топса, у 2 ўйинга дисквалификация қилинади. Шунингдек, рақиб симуляцияси туфайли ўйиндан четлатилган футболчилар олган карточкалари борасида арз қилишлари мумкин бўлади.

Top