Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ассанж ўзига қилинган туҳмат ва маҳбусликда қолаётганини кечирмаслигини айтди
Фото: RIA
WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж айблов эълон қилинмасдан 7 йилдан бери маҳбусликда қолаётгани ва ўз номига билдирилган туҳматни ҳеч қачон эсидан чиқармаслигини айтди.
"Мен айблов эълон қилинмасдан 7 йил маҳбусликда бўлдим, бу орада менинг фарзандларим улғайдилар, менинг номимни эса булғалашди. Мен буни кечирмайман ва унутмайман", деб ёзди Ассанж твиттердаги саҳифасида.
Швеция прокуратураси 19 май куни Швецияда 2010 йилда номусга тегиш бўйича гумон қилинаётган Ассанж иши бўйича терговни тўхтатганини маълум қилди.
Ассанж Лондонда 2010 йил 7 декабрда Швеция ҳуқуқ-тартибот идоралари сўрови билан ушланган. Бироқ бир неча кундан кейин гаров эвазига озодликка чиқарилган. У 2012 йилдан бери Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида яшаб келмоқда.
Швецияда Ассанжга нисбатан иш тўхтатилгани эълон қилингандан кейин Лондон полицияси агар у элчихона биносини тарк этса, яна ҳибсга олинишини маълум қилди.
Мавзуга оид
17:30 / 01.08.2025
Фарғонада ИИБ ходимининг уйида тинтув ўтказилди
15:52 / 11.07.2025
Туҳмат ва ҳақорат бўйича маъмурий ишлар ариза асосида қўзғатиладиган бўлди
11:25 / 21.11.2024
2024 йилда 30 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар туҳмат ва ҳақорат қилгани учун судланди
21:29 / 01.10.2024