Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Анқарада ҳукмрон партия йиғилиши, Эрдўған 998 кун ўтиб яна раҳбарликка қайтади
Туркия пойтахтида Адолат ва тараққиёт партиясининг навбатдан ташқри III съезди бошланди.
Бугун тонгда партиянинг минглаб делегатлари турли ҳудудлардан келиб, Анқарадаги спорт комлексига йиғилган. Улар Туркия Республикаси асосчиси Мустафо Камол Отатурк, ҳозирги президент Ражаб Тойиб Эрдўған ҳамда бош вазир Биноли Йилдирим суратлари туширилган либослар кийишган.
Эрдўған рафиқаси Эмине Эрдўған билан бирга делегатларни қутлашга чиққан.
Туркия раҳбари салонга Биноли Йилдирим ҳамроҳлигида кириб келган.


998 кунлик танаффусдан кейин Эрдўған партия раҳбарлигига қайтмоқда
Адолат ва Тараққиёт партиясининг ушбу съезди якунида Ражаб Тойиб Эрдўған яна партия раҳбарлигига қайтиши кутилмоқда.
Эрдўған ўз партиядошларини 2014 йилнинг 27 августида тарк этган, бунга у мамлакат президентлигига сайлангани зарурат туғдирганди. Ўша вақтдаги конституцияга кўра, президент бир вақтнинг ўзида сиёсий партия раҳбари бўлиши мумкин эмасди.
Шундан сўнг, партияга бош вазир Аҳмад Довудўғли раҳбарлик қила бошлади.
2016 йилнинг 22 майида партиянинг II съездида Биноли Йилдирим партия раҳбарлигига ва бош вазирликка сайланди.
2017 йилнинг 16 апрель куни мамлакат конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумдан кейин Эрдўған партия раҳбарлигига қайтиши мумкин бўлиб қолди.
Мавзуга оид
09:51 / 15.10.2019
Трамп Эрдўғанга қўнғироқ қилиб, Сурияда ўт очишни тўхтатишни талаб қилди
00:34 / 27.09.2019
Миср Эрдўғаннинг Мурсий ҳақидаги сўзлари учун Туркияга норозилик билдирди
22:00 / 24.09.2019
Эрдўған БМТ Хавфсизлик кенгашини ислоҳ қилишга чақирди
19:04 / 21.09.2019