18:47 / 24.05.2017
8320

Кремль Россия, Хитой ва Филиппин ҳарбий альянси тузилиши эҳтимолига муносабат билдирди

Фото: © РИА Новости

Россия, Хитой ва Филиппин ўртасида махфий иттифоқ ташкил этилмайди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, расмий Москва махфий иттифоқлар тузилишини маъқулламайди.

"Россия ҳеч қандай яширин ҳамдўстлик тузмайди, бу давлат бошқа давлатлар билан тенг ҳамкорликка асосланган муносабатларни ўзаро ҳурмат асосида ривожлантириш тарафдоридир", деган Песков журналистларга.

У шунингдек, Филиппин президенти Родриго Дутертенинг россияликлар етакчиси Владимир Путин билан учрашуви шундай иттифоқ тузилиши йўлидаги қадам эмаслиги ҳақидаги саволга жавоб қайтарган.

"Йўқ. Бу икки томонлама муносабатлар ривожи йўлидаги қадам бўлди", деган Песков.

Top