Жаҳон | 22:09 / 02.12.2023
16425
1 дақиқада ўқилади

Филиппин қирғоқларида кучли зилзила содир бўлди

Филиппин жанубида, шунингдек, Япония, Индонезия, Палау ва Малайзиянинг айрим ҳудудларида цунами бўлиши кутилмоқда.

Фото: GNN Media

Филиппин жанубидаги Минданао ороли қирғоқларида 7,6 магнитудали кучли зилзила содир бўлди, деб хабар берди AP.

Зилзила маҳаллий вақт билан соат 22:37 да (Тошкент вақти билан 19:37) тахминан 32 км чуқурликда содир бўлган.

Тинч океанидаги цунами хавфидан огоҳлантириш маркази зилзила кучи ва жойлашуви туфайли Филиппин жанубида, шунингдек, Япония, Индонезия, Палау ва Малайзиянинг айрим ҳудудларида цунами кутилиши мумкинлигини маълум қилмоқда.

Филиппин вулқонология ва сейсмология институти жанубий қирғоқ аҳолисини зудлик билан эвакуация қилишни тавсия этди. Ғарб оммавий ахборот воситалари яқин соатларда соҳилда цунами тўлқинларининг пайдо бўлиш хавфи сақланиб қолишини таъкидламоқда.

Ҳозирча кучли тўлқинлар, жароҳатлар ёки инфратузилмага зарар етганлиги ҳақида хабарлар йўқ.

 

Мавзуга оид