13:28 / 31.05.2017
10866

Sony PlayStation 3’ни бошқа ишлаб чиқармайди

Фото: Getty Images

Sony Японияда аввалги авлод консоли - PlayStation 3’ни бошқа ишлаб чиқармайди. Яқинда уни ишлаб чиқариш Ғарб бозорларида ҳам тўхтатилади.

PlayStation 3 Японияда савдога 2006 йилнинг 11 ноябрь куни чиқарилган. Sony ўйин қурилмасининг аввалги авлоди 10 йил давомида ишлаб чиқарилди.

PlayStation 3’нинг асосий рақобатчиси - Xbox 360. Microsoft ўйин қурилмасининг аввалги авлоди 2016 йилнинг апрелида ишлаб чиқаришдан олинганди.

2015 йилнинг апрель ойи маълумотига кўра, Sony PlayStation 3’нинг турли модификациялари – оддий (FAT), Slim ва SuperSlim’ни 87 миллион нусхада сотган. Сўнггиси ҳозирга қадар сотувда.

PS3 дунёдаги энг кўп сотиладиган ўйин қурилмалари рейтингида еттинчи ўринни эгаллайди. Биринчи ўринда унинг аввалги авлоди - PlayStation 2 (155 миллионта шундай ўйин қурилмаси сотилган).

Top