Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 23:37 / 01.06.2017
4028
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида Озарбойжон элчиси қабул қилинди
2017 йилнинг 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Озарбойжон Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳусейн Гулиев билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматида маълум қилинди.
Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг амалий масалалари, жумладан халқаро ташкилотлар доирасидаги Ўзбекистон-Озарбойжон ҳамкорлиги муҳокама қилинди.