Спорт | 17:28 / 06.06.2017
7919
2 дақиқада ўқилади

Англия термаси футболчилари денгиз пиёда кучлари лагерида машғулотлар ўтказди

Англия терма жамоаси футболчилари Шотландия ва Франция терма жамоаларига қарши ўйинлар олдидан икки кунни Буюк Британия қироллиги Ҳарбий-денгиз флотининг денгиз пиёдалари машғулот лагерида ўтказишди.

Бу фикр терма жамоа бош мураббийи Гарет Саутгейтдан чиққан. У шу орқали футболчиларнинг жамоавий руҳини кўтариш ва жамоани жипслаштиришни истаган.

«Биз йигитларни ноодатий шароитларда чиниқтиришни истадик, уларга кутилмаган вазиятларни тақдим этдик. Уларнинг қаршисида бажариб бўлмайдигандек кўринадиган вазифалар пайдо бўлди. Улар бундай вазиятда шерикларини уялтирмаслик кераклигини тушуниб олишди», – деган Гарет Саутгейт. 

Полковник Майк Таннернинг қайд этишича, денгиз пиёдалари ва терма жамоа футболчилари ўртасида кўп умумийлик бор. У бу ҳамкорлик давом этишига умид билдирган.

«Манчестер Юнайтед»дан терма жамоага чақирилган футболчилар Крис Смоллинг, Фил Жонс, Жесси Лингард ва Маркус Рэшфорд лагерда бўлишмаган.

Англия терма жамоаси 10 июнь куни ЖЧ-2018 саралаши доирасида Шотландияга қарши ўйин ўтказади.

Мавзуга оид