09:58 / 07.06.2017
66596

GM Uzbekistan автомобиллари нархлари билан реал вақтда танишиб бориш мумкин

Фото: "Кун"

GM Uzbekistan АЖ расмий сайтида автомобиллар нархлари билан реал вақт режимида танишиб бориш имконияти мавжуд бўлган махсус бўлим иш бошлади. 

Бўлимдаги маълумотлар ҳар ҳафта янгиланиб боради ҳамда унда 6 июнь ҳолатига кўра, автомашиналарнинг янги нархлари берилди. Нархлар Марказий банкнинг  2017 йил 6 июндаги курси бўйича кўрсатилган: 1 АҚШ доллари - 3874,48 сўм.

Аввалроқ 1 июндан бошлаб "GM Uzbekistan" барча автомобиллари сўмда сотилиши йўлга қўйилиши ҳақида хабар бергандик. Нархлар долларга боғланган ва миллий валютадаги нархлар ҳар ҳафта ўзгариб бориши мумкин.

Скриншот: GM Uzbekistan (7 июнь, 2017)
Top