15:45 / 08.06.2017
8975

6 июнь куни Тошкент шаҳрида юз берган йўл-транспорт ҳодисалари

Фото: "Кун"

2017 йилнинг 6 июнь куни Тошкент шаҳри ҳудудида 2 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида 2 нафар шахс тан жароҳати олган, вафот этганлар йўқ. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
 
2017 йилнинг 6 июнь куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2307 та ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 704 тасини қўпол турдаги, 16 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган. 

Тошкент шаҳар ЙҲХБнинг компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 6 июнь куни жами 1061 та ҳуқуқбузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 577 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсинмасдан ҳаракатланиш, 484 тасини белгиланган меъёридан юқори тезликда ҳаракатланишни ташкил этади.

Top