Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юнусобод туманида фоҳишахона ёпилди
2017 йилнинг 6 июнь куни Юнусобод тумани ҳудудида ўтказилган тадбир давомида, муқаддам судланган Баҳора Умарова (анкета маълумотлари ўзгартирилган) Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган хонадонда фоҳишахона сақлаб, 130.000 сўм пул эвазига фуқаролар «Ё» ва «А»ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:22 / 14.03.2026
Юнусободда янги қурилаётган турар жой биносида ёнғин содир бўлди
10:20 / 24.02.2026
Юнусободда 2 гектар ерни 9 млн долларга сотишга уриниш фош этилди
20:32 / 03.01.2026
Юнусободда маст ҳолатда ўзганинг машинасига шикаст етказган шахс ушланди
00:25 / 29.12.2025